- Жамият, Турфа олам   1 502

КАБИСА ЙИЛИ

Одатда ҳар тўртинчи йил тўртга қолдиқсиз бўлинадиган йиллар кабиса йили ҳисобланади. Бу йилда бошқа йиллардагидан фарқли ўлароқ, февраль ойи  29  кун   бўлади. ”Кабиса”  сўзи арабча  “кабаса”- яъни  “чуқурни тўлдириш”  феълидан олинган бўлиб, истилоҳда   “тўлдирувчи” деган маънони англатади.

Эрамиздан аввалги  45  йилнинг 1 январь санасидан бошлаб, Рим  ҳукмдори  Гай  Юлий Цезарнинг фармонига биноан искандариялик астрономлар томонидан махсус йил ҳисоби тақвими яратилади. Унга кўра, бир  астрономик  йил тахминан  365,25  кун (365  кун, 6  соат) деб  белгиланди. Бу тақвим Цезарь шарафига кўра, Юлиан тақвими,  деб  номланган.

Одатда, ҳар тўрт йилда  “олти соатлик”  қолдиқлар тўпланиб, бир кунни ташкил қилган. Бироқ дастлаб шу бир кунлик фарқни йўқотиш учун ҳар учинчи йилга бир  кун  қўшиб берилган. Яъни, икки йил  365  кундан учинчи йил  366  кунга тенг,  деб  белгиланган. Бу қўшимча  кун  Рим  тақвимидаги охирги ой-февралга қўшиб берилган. Шу тариқа эрамиздан аввалги  45-йил  тарихдан  илк  кабиса йили бўлиб қолган.

Кейинчалик астрономик асбоблар ривожлана бошлагач, бир йил Цезарь даврида аниқланганидек, 365,25  кун  эмас, тахминан  365  кун 5  соат  49 дақиқа экани маълум бўлган. Яъни, Ер Қуёш атрофида айланиб чиқиши учун айнан шунча вақт сарфлайди. Юлиан тақвимига кўра, дақиқалар  “йиғиндиси”  ҳар 128 йилига бориб, сезиларли ўзгаради. Демак, ҳар тўртинчи юз йиллик кабиса йили бўлиб қолаверади. Яъни  400  сонига қолдиқсиз бўлинадиган йиллар кабиса йили  ҳисобланади. Масалан, 1200, 1600, 2000  йиллар  100 га қолдиқсиз бўлинадиган йиллар кабиса йил эмас. Масалан, 1700, 1800, 1900,  йиллар. Улардан қолган барча  4 га қолдиқсиз бўлинадиган йиллар кабиса йилидир. Масалан  2004, 2008, 2011, 2016. Демак 2020 йил ҳам кабиса ҳисобланади.

Д.ҲАКИМОВА,

2-мактаб ўқитувчиси.