- Жамият, Маънавият, Турфа олам   989

КАРИКАТУРАЧИ РАССОМ БИЛАН УЧРАШУВ

Қорасоқол қишлоғидаги 16-мактабга жуда кўп таниқли кишилар келишган. Саид Аҳмад, Ўткир Ҳошимов, Худоберди Тўхтабоев каби халқ ёзувчилари, шоирлар бугунги кунда мактаб тарғиботчиси бўлиб ишлаётган Муҳаммадрасул Кимсанбоев ташаббуси билан бу дарҳогда бўлишган. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ва дунё карикатурачи рассомлар иттифоқи (UWC) аъзоси Маҳмуджон Эшонқулов билан 16-мактабда учрашув бўлди. Учрашув аввалида рассом асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Кишини ўйга толдирувчи, мушоҳадага чорловчи бу расмлар томошабинларни бефарқ қолдирмади. Маҳмуджон Эшонқулов ҳам унча-мунча одам эмас. Республикамизда ва кўплаб хорижий мамлакатларда ўтказилган карикатура кўргазма ва танловларнинг иштирокчиси. 2003 йили Хитой ЛМ халқаро карикатура танловида, 2012 йили 1-халқаро Эрон карикатура фестивалида, 2014 йили 20-халқаро Хайфа карикатура танловида ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган. 2007 йили Сербия, 2008 йил Хорватияда, 5 мартта Тошкент шаҳрида шахсий карикатура кўргазмаси ташкил этилган.2008 йилда “Дўстлик” орденига сазовор бўлган.Халқаро кўргазма ва танловларда 250 маротаба совриндор бўлган.Бешариқнинг Телов қишлоғидан бўлган бу ижодкорнинг самимий чеҳраси, ўзига ярашган табассумикишини ўзига тортади.Мактаб ижодкор ўқувчиларни ашулалар айтиб, рақсга тушдилар, шеърлардан ўқиб бердилар.Маҳмуджон Эшонқуловга туман ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва совғаси топширилди.Рассом эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик билдирди.Келажакда туманимизда рассом асарлари кўргазмаси ташкил этишга келишиб олинди.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ