Тошкент шаҳрида “Ўзбек жанг санъати” спорт тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионати мусобақасида туманимиз ёш спортчилари ҳам иштирок этиб, Ёзёвон шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Пойтахтимизда ўтказилган чемпионатда ўғлонларимиз “Ўзбек жанг санъати” федерациясининг 28, 30 килограм вазн тоифаларида С.Йўлдошалиев, Х.Исмоналиев I даражали ва 30, 37 килограм вазн тоифаларида Э.Исломов, М.Шермуҳаммедов II даражали ҳамда 33 килограмлилар ўртасида А.Абдураҳмонов III даражали дипломи билан тақдирландилар.
Туман ҳокимлигида чемпионларни қутлаш маросими ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Д.Бекмирзаев, ЎзМТДП туман кенгаши фаоллари, спортчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ва яқинлари қатнашдилар.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари Д.Бекмирзаев ва партия фаоллари чепмионларни тарбиялаган ота-оналарига раҳмат айтишиб, келгусида жаҳон ареналарида ҳам Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишларига тилак билдирдилар.
Тадбир сўнгида Д.Бекмирзаев “Ўзбек жанг санъати” федерациясининг диплом ва медалларини эгаларига топшириб, спортчиларни бу ютуқларга эришишида устози Авазбек Жўраевга ўз миннатдорчилигини билдириб, ЎзМТДП туман кенгашининг қимматбаҳо совғаси – кир ювиш машинаси топширилди.
Шунингдек, спортчиларни алоҳида қўллаб-қувватлашда молиявий кўмак берган ЎзМТДП туман кенгаши депутати Мавлудахон Мамадалиева эътироф этилиб, туман ҳокимлигининг миннатдорчилиги билдирилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ