- Жамият   711

«Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти филиали расмий муносабати

Ижтимоий тармоқда Марғилон шаҳар, “Наврўз” МФЙ 4-уй, 27-хонадонда яшовчи Бобурмирзо Қорабоев янги ўрнатиладиган ақлли хисоблагич учун газ ходимлари 1 млн 300 минг сўмга сотиб олишини ҳақида айтиб ўтганини важ келтирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 430-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилнинг октябр ойига қадар фойдаланишга топширилган аҳоли хонадонлари рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхат асосида 3,5 млн дан зиёд бепул електрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилди. 2020 йилнинг октябр ойидан кейин фойдаланишга топширилган барча аҳоли хонадонлари ўз ҳисобидан электрон газ ҳисоблагичи ўрнатиши лозимлиги белгиланиб қўйилган.