- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   789

Авваллари ёзда чанг, қишда лой бўлган кўчалар асфальтланиб, обод бўлмоқда

Ёзёвон туманидаги Наврўз МФЙ “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Менинг йўлим” лойиҳаси доирасида умумий узунлиги 2,5 километр ички йўлларни асфальтлаш учун овоз тўплаш жараёнида ғолиб бўлди. Бу мақсадлар учун 1,19 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Айни кунда йўлсозлар томонидан маҳалладаги йўлларни шағаллаштириш, асфальтлаш билан боғлиқ амалий ишлар уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

– Маҳалламиздаги ички йўллар 30 йилдан буён ёзда чанг, қишда лой бўлиб турфа қийинчиликлар келиб чиқишига сабаб бўларди, – дейди МФЙ раиси Мансуржон Иномов. – Президентимизнинг бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қарорлари айни муддао бўлди. Кўчаларимизни асфальтлаш борасида билдирган таклифимиз ғолиб бўлиб, бу борадаги муаммоларимиз барҳам топди.