- Жамият, Турфа олам   950

Агрометеорологик станцияларнинг фитосанитар тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда аҳамияти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури ўртасида келишув меморандуми имзоланган бўлиб, унга биноан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастурининг “Фарғона водийси фермерларининг иқлим ўзгариши хавф-хатарларига мослашуви ва чидамлилигини ошириш” лойиҳаси доирасида жами 9 та автоматлаштирилган агрометеорологик станциялар Фарғона, Андижон, Наманган вилоятида жойлашган.  Фарғона вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекциясида ўтказилган семинар ана шундай станциялар фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланди.

Мазкур семинарда ўрнатилган агрометеорологик станциялар назоратини олиб борувчи Андижон, Наманган, Фарғона вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг агроном-инспекторлари иштирок этдилар. Йиғилишда бундай станциялар фаолиятини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг станциянинг тўплаган маълумотлари асосида қилинган башоратлар, кутилаётган
об-ҳаво шароитларида ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари қай даражада кўпайиши ва ривожланиши билан боғлиқ ахборотларнинг доимий ҳамда ўз вақтида етказишдаги муҳим масалалар ҳақида сўз борди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш мумкинки, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида агрометеорологик станциялардан фойдаланиш методи  Германия, АҚШ, Франция, Австрия ва шу каби ривожланган мамлакатларда тизимли йўлга қўйилган. Фарғона водийсида агрометеорологик башоратларни тайёрлаш тизими ушбу давлатлар тажрибалари андозаси асосида амалиётга жорий этилган.

Шуни айтиш ўринлики, ҳозиргача бундай станцияларда олма, нок, шафтоли, гилос, олча, ўрик, олхўри, узум мевалари бўйича маълумотлар ва башоратларни ўз ичига олган бўлса, эндиликда, жоий йил дастури орқали помидор, карошка, сабзи, пиёз, булғор қалампири, бақлажон каби сабзавотлар бўйича маълумотлар бериб борилиши режалаштирилган.

А.АБДАЗИЗОВ,

Р.АБДУБАННОПОВ,

О.МАМАЖОНОВ,

Р.АБДУРАҲМОНОВ,

Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспекторлари.