- Жамият, Туман янгиликлари   350

АРЗОН НАРХЛАРДА СОТИЛМОҚДА

Кириб келаётган янги йил байрамини юртдошларимиз муносиб кутиб олишлари мақсадида туман марказий деҳқон бозорида махсус “Янги йил байрам ярмаркаси” ташкилланди.

–Аҳоли учун энг зарур бўлган 27 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нарҳларда сотилмоқда, – дейди туман “Деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари Ойбек Ботиров. – Савдо ярмаркасида туманимиз фермер хўжаликлари ўзлари етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда тадбиркорларимиз ишлаб чиқарган маҳсулотларни аҳоли дастурхонига арзон нархларда тақдим этишмоқда. Нархлардан тумандошларимиз миннатдор.

Арзонлаштирилган байрам ярмаркаси давом этади. Дастурхонингиз учун ҳамёнбоп турли хил маҳсулотларни шу ердан топасиз.

Қадрли юртдошлар!

Кириб келаётган янги йилда барчангизнинг дастурхонингиз тўкин, хонадонингиздан файзу барака аримасин.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.