- Жамият, Турфа олам   678

«АФРИОСИЁБ»ДА ТАНТАНА

27 июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари байрами муносабати билан вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ,,Африосиёб» мажмуасида тадбир ташкилланди. Байрам тадбирида матбуот фахрийлари, ахборот хизмати раҳбарлари, газеталар муҳаррирлари, телевидение ва босма нашрлар журналистлари, техник ходимлари, блогерлар иштирок этдилар.
Байрам иштирокчиларини вилоят ҳокими ўринбосарлари Файзулло Қосимов, Хуршид Аҳмедов вилоят ҳокими номидан, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов касб байрамлари билан самимий табрикладилар. Соҳа фидойиларидан бир гуруҳига вилоят ҳокими, Журналистлар уюшмасининг фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалари, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, ,,Марказий Фарғона" газетаси бош муҳаррири Азимжон Худойқулов Фарғона вилояти ҳокими ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлди.

Матбуотчилар байрамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Қиличбек Тожиев, Абдулҳай Каримов ва қатор санъаткорлар хизматларидан баҳраманд бўлдилар. 

Байрам дастурхони атрофида суҳбатлар қизиди. 

Барча хурсанд. Шундай байрам ташкил қилгани учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирилиб, дуолар қилинди.

Матбуотчилар байрамлари ижодий жамоаларда, шаҳар ва туманларда давом этяпти. 

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.