- Жамият, Туман янгиликлари   1 329

АҲОЛИ ТАШАББУС КЎРСАТДИ

Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини Мустақиллик кўчаси аҳолисининг ташаббуси билан хонадонларга ичимлик суви олиб келинди.

Маҳалланинг Одилжон Долимов, Мақсадхон Тўраев, Турсунбой Дадабоев, Акрамжон Каримов, Мирзохид Қодиров, Ғуломжон Зокиров каби фаолларининг саъй-ҳаракатлари туфайли ҳашар ўтказилиб,  1 километрдан ортиқ ҳудудга сув қувурлари ётқизилди.

 —Шу кунгача ичимлик сувини ташиб ичардик, — дейди маҳалла фаоли Ғ.Зокиров. — Маҳалла аҳлининг аҳиллик билан қилган меҳнатлари туфайли бугун хонадонларимиз ичимлик сувидан баҳраманд бўлди.

 Одамлардаги аҳиллик сабаб бугун маҳалла обод гўшага айланган. Озиқ-овқат, буюм, кийим-кечак дўконлари, сартарошхоналар, нонвойхоналар, техникаларга хизмат кўрсатувчи устахоналар аҳоли хизматида. Чароғон кўчаларда тунда ҳам бемалол кундузгидай юриш мумкин.

Бу аҳиллик, ҳамжихатликнинг самарасидир.

М. ҚОСИМОВ,

туман Кенгаши депутати.