Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, келиняпти.
Ёзёвон аҳолиси жами 112 минг 407 нафарни ташкил этиб, 44 минг 984 нафари иқтисодий фаол ҳисобланади. Улардан 40 минг 026 нафарининг бандлиги таъминланган.
Бандлиги таъминланган аҳолининг 13 минг 627 нафари иқтисодиётнинг расмий секторида, 20 минг 293 нафари эса иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат қилади.
Иқтисодиётнинг норасмий секторида
бандлиги таъминланганларнинг
6 минг 106 нафари республикадан ташқарига
вақтинча ишлаш учун чиқиб кетган.
Бугунги кунда ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар 4958нафар бўлиб, ишсизлик даражаси 11 фоизни ташкил қилмоқда.
2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича корхона ва ташкилотлар томонидан ўтган даврда 620 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, амалда 730 тага бажарилди.
74 нафар банд бўлмаган фуқарога 136,8 минг сўмлик субсидия маблағлари ажратиш орқали бандликлари таъминланди. Жумладан, тадбиркорлик қилишни хоҳловчи 26 нафар фуқарога ЯТТ бўлиб рўйхатдан ўтказиш учун 11,2 минг сўм, енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш учун 33 нафар фуқарога 122,0 сўм ҳамда уруғликлар, кўчатлар учун 15 нафар фуқарога 3,6 минг сўм миқдорида субсидиялар берилди.
Бобуржон РЎЗИМАТОВ,
туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари.