- Қарор ва ижро   1 705

БОЛАЛАРНИ ТИРИК ЕТИМ ҚИЛМАНГ

Маҳалла, кенг жамоатчилик ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, асраш борасида кўплаб хайрли ишларни қилишяпти. Лекин, баoзи ҳамюртларимиз билиб-билмай гўдакларни тирик етим бўлишига сабабчидирлар.

Фуқаро Алижонов Миролим (исми, фамилияси ўзгартирилган) рухсатномасиз нолегал диний фаолият билан шуғулланиб, Қ.А билан Муҳаббат исмли аёлга шаoрий никоҳ ўқиган. Бу ҳақда М.Алижоновга нисбатан туман ИИБ ходими томонидан ҳуқуқбузарлик факти аниқланганлиги ҳолати юзасидан маoмурий баённома расмийлаштирилган.

Воқеа шундай бўлганди: О.Э ҳақиқатда турмуш ўртоғи Қ.А билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қуриб, икки нафар фарзанд кўришгани, лекин турмуш ўртоғи билан келишмовчиликлар туфайли 2015 йил ноябрp ойидан буён алохида яшаб келишларини, 2018 йил 11 октябрp куни турмуш ўртоғи бир аёлга уйланиб олганини эшитган. М.Алижонов уларга ноқонуний никоҳ ўқиганини билган. У оилани тиклашга ҳаракат қилган. Лекин, уни қизлик уйига келиб, олиб кетиш масаласини кўтаришмаган. Турмуш ўртоғининг яшаш хонадонига бориб, бирга яшамоқчи эканлигини айтганда, қайнона-қайнотаси ўғилларини Қирғизистон Республикасига  ишлагани кетганини айтиб, уни қабул қилишмаган. Фарзандларини отасиз ўсишини хоҳламаслигини, ноқонуний никоҳ ўқишига ҳаққи йўқлигини, шу сабабли ҳуқуқбузарга нисбатан қатoий қонуний чора кўришини сўраб, ИИБга ариза ёзган.

Фуқаро М.Алижоновга Ўзбекистон Республикаси Маoмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 240-моддасининг 1-қисмига асосан Маoмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 33-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 10  баравари миқдоридаги 1 843 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

 

Музаффар МИРЗО.