- Ёшлар, Туман янгиликлари, Турфа олам   654

БОҒЧАГА ЯНГИ БИНО

Ёзёвон туманидаги мактабгача таълим соҳасига шаҳарликлар ҳам ҳавас қилишади, десак муболаға бўлмайди. Лекин ҳақиқатдан ҳам шундай. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат хусусий шерикчилиги ёки хусусий боғчаларни оласизми, маромида иш олиб бориляпти. Болалар қамрови 90 фоиздан ошади.
Беруний маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги 21-давлат мактабгача таълим ташкилоти 1960-йилларда қурилган эски бинода фаолият кўрсатарди. Бино авария ҳолатида бўлгани учун ташкилот беркитилганди. Инвестиция дастури асосида 4 миллиард 509 миллион сўм сарфланиб, 120 ўринли бино қурилди.
Янги бино фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Бинони бунёд этган ,, Кристал» МЧЖ раҳбарига миннатдорчилик билдирилиб, миллий сарполар тортиқ қилинди.
Икки қаватли бинода кичкинтойлар таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар муҳайё. Мебеллар замонавий, экологик тоза.
Янги бино эгаларига қутлуғ бўлсин ва буюрсин!

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.