- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   1 392

ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ САЙЁР ҚАБУЛИ

Фарғона вилояти прокурори томонидан туманимизда сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида 78 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди ва 63 та ёзма мурожаат қабул қилинди. Уларнинг аксариятига жойида ечим топилди. Масалан, А.Термизий кўчасида яшовчи Д.Мирзаматов кредит олиш, Гузарбоши кўчасида яшовчи Э.Ҳакимов даволаниш, Шукрона кўчасида яшовчи Х.Ўлмасов маҳаллани тоза сақлаш, Улуғбек кўчасида яшовчи А.Хонкелдиев яшаш уйига кадастр ҳужжати расмийлаштириш, Ўзбекистон кўчасида яшовчи Г.Мухторова моддий ёрдам тайинлаш, Ҳамжиҳатлик кўчасида яшовчи Н.Мирзакаримова ишга жойлаштириш, Файз кўчасида яшовчи Ш.Абидова фарзандини мактабгача таoлим муассасасига жойлаштириш, Ватан кўчасида яшовчи А.Сотволдиев ногиронлик аравачаси билан таoмиилаш,  Шукрона кўчасида яшовчи X.Раҳимова уй олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Сайёр кабул жараёнининг ўзида 12 нафардан ортиқ фуқаролар ишга жойлаштирилди. 15 нафар шахсларга моддий ёрдам тайинланиши, 7 нафар шахсларнииг коммунал хўжалик масалалари ҳал этилиши, 6 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилиши, 4 нафар фуқароларнинг фарзандлари мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилиши, 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси берилши таъминланди.

– Сайёр қабул давомида мурожаатим ижобий ҳал этилиб, тумандаги 9- мактабгача таълим муассасасига тарбиячи бўлиб ишга жойлашдим, – дейди Маънавият кўчасида яшовчи Г.Тўраназарова.

– 1-гуруҳ ногирон бўлганлигим сабабли сайёр қабулда ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилдим, мурожаатим жойида ижобий ҳал этилди, – дейди Гулистон қишлоғида яшовчи И.Овчиев.

– Нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 200 млн. сўм кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим тегишли ташкилот вакили билан ўрганилиб, тез кунда ҳал этиладиган бўлди, – дейди “Сойбўйи савдо”МЧЖ иш юритувчиси И.Исмоилов.

Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб эгиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Аҳрорбек Худойберганов,

вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.