- Жамият, Маънавият, Қарор ва ижро   1 001

ДАВЛАТ ТИЛИ ТАРҒИБОТИ ДАВОМ ЕТМОҚДА

Туманимиз мактаб директорлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинарга вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси A.Тонготарова ва Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Ф.Мамажонов ташриф буюрдилар.
Семинар-тренингда мактаб раҳбарларидан диктант олиниб, ўқишлари учун бадиий адабиётлар тарқатилди.
Шунингдек, учраётган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Семинар қизиқарли ва мазмунли ўтди.

Н.ОБИДОВА,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.