- Жамият, Ислоҳот, Қарор ва ижро   882

“ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Жорий йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилаётган 118 минг нафардан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи ва улар фаолиятини ягона қоидалар асосида ҳуқуқий тартибга солувчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан туман ҳокимлиги катта мажлислар залида тумандаги ташкилот, корхона ходимлари учун семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, вилоятдан келган масъуллар, туман адлия бўлими бошлиғи қатнашдилар.
Йиғилишда мутахассислар томонидан қонуннинг мазмун-моҳияти слайд кўринишида тақдимот қилиниб, йиғилганларга тушунтирилди.

Қонун билан қуйидагилар белгиланмоқда:
Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи умумий қоидалар:
Давлат фуқаролик хизматини тартибга солишда давлат органларининг асосий вазифа ва ваколатлари :
Давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясининг кафолатлари:
Давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатиш асослари:
Давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупциянинг олдини олиш чоралари:
Давлат фуқаролик хизмати – давлат хизматининг бир тури бўлиб, фуқароларнинг давлат фуқаролик хизмати лавозимларида, давлат органлари ваколатларини амалга оширишни назарда тутувчи, ҳақ тўланадиган касбий фаолият ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизмати тизими – давлат фуқаролик хизматчиларини марказлаштирилган тарзда танлаб олиш, ҳисобга олиш, жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, касбий компетенциясини ошириш ва лавозим бўйича кўтаришнинг ягона ташкилий-ҳуқуқий мажмуидир.
Қонун кимларга татбиқ этилади?
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри юритилади, Қонун айнан ушбу реестрга киритилган лавозимлардаги давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолиятига татбиқ этилади.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри давлат органлари ва ташкилотларининг даражасидан (миллий, республика, ҳудудий ва туман) келиб чиққан ҳолда, малака талаблари асосида таснифланган лавозимларнинг гуруҳлари ҳамда тоифаларидан иборат.
Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри Президент томонидан тасдиқланади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ