- Жамият, Туман янгиликлари   1 595

ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

38-аниқ ва ижтимоий фанларга ихтисослашган мактабда Олий Мажлис депутати Исломжон Зокиров билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда депутат йиғилганларга қонунчилигимиздаги ўзгаришлар хусусида гапириб берди.

— 2019 йил 18 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинди,–деди депутат. — Бу кодекс орқали жамиятдаги энг муҳим масалалардан бири— Сайловларнинг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди. Келажакда бу Сайлов кодекси ҳозирда амалда бўлган 5 та сайловга оид бўлган қонунлар ўрнига амал қилади.

У шунингдек, йиғилганларнинг саволларига жавоб қайтарди. Тадбир давомида синф хоналарини кўздан кечириб, ўқувчилар билан суҳбатда бўлди. Хассос шоира Зулфияга бағишланган кеча қатнашчиларининг ижодий беллашувига гувоҳ  бўлди.

 

  М. МАДИСАЕВ,

 Б. МАРАҲИМОВ.