- Ёшлар, Маънавият, Туман янгиликлари   850

Дилшоджон ДЖАЛИЛОВ: “МАРРАНИ КАТТА ОЛАМИЗ”

Туманимизда 9 минг 468 нафар боғча ёшида болажонлар бор. Уларнинг 7410 нафари мактабгача таълим ташкилотларига жалб қилинган. Бу 78,3 фоизни ташкил қилади.
Марказий Фарғона МФЙда инвестиция дастури асосида “Электромонтаж” МЧЖ қурувчилари томонидан 2249 млн. сўм сарфланиб, 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси қуриб битказилди. 24-ДМТТ биносининг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбарлари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Хўжаева ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлдилар.
Шаҳарлардагидан қолишмайдиган қилиб қуриб бериган бунёдкорларга тўн, дўппи кийдирилди. Ўз навбатида қурувчи бинонинг рамзий калитини эгаларига топширдилар.
Сойбўйидаги 14-давлат мактабгача таълим ташкилотига енгил конструкция асосида 90 ўринли йўлдош бино қурилди. Аҳамиятлиси “Восток олимпик” МЧЖ қурувчилари томонидан 480 млн. сўм сарфланиб, бунёд этилган бино вилоятдан шу типдагилар орасида биринчи бўлиб фойдаланишга топшириляпти.
–Президентимиз томонидан ёш авлод тарбиясига катта эътибор қаратиляпти, – деди туман ҳокими Д.Джалилов. – Айниқса мактабгача таълимга. Чунки боланинг шаклланиши боғчадан бошланади. Шунинг учун бу соҳада маррани катта олганмиз. Туманнинг чекка қишлоғи Янгибўстонда ҳам боғча қурилиши бошланди. Шу йил оҳирига болаларнинг боғча қамровини 90 фоиздан оширамиз. Бунинг учун имкониятлар бор.
Ташкилотда янги бинонинг очилиш тантаналари Шукурулло ва Ҳумоюнмирзонинг тўйларига уланиб кетди.
Табаррук онахонлар юртга тинчлик-омонлик, катта-кичик раҳбарларимизга омад, тўйболаларга бахт-саодат тилаб, дуо қилдилар.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.
Маҳмуджон ОЛИМОВ олган суратлар.