«Баҳром-Бек» фермер хўжалиги тумандагина эмас, вилоятда ҳам илғор, иқтисодий бақувват хўжаликлардан саналади. Хўжаликда ўтказилган дон экишга бағишланган семинарда вилоят ҳокими Х.Бозаров бошлиқ сектор раҳбарлари, туманларнинг сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор бошқарма ва бўлимлари. дончилик кластерлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Меҳмонларга очиқ майдонга дон экиш бўйича тавсиялар берилди.
Вилоят ҳокими ер тайёрлаш, экиш техникалари билан танишди.
Хўжаликнинг 11гектарли майдонида деҳқончилик қилаётган ёшлар билан суҳбатлашди.
Юрт улуғлари, оқсоқоллар юртга тинчлик, барака, деҳқончиликларимиз мўл бўлишини тилаб, дуо қилдилар.
–Мўл ҳосил олиш учун ерни яхши тайёрлаш керак, -деди вилоят ҳокими. –Донни албатта ўғит билан экиш зарур. Кўчатни тўлиқ бўлиши маррани эгаллашга замин бўлади.
Ёзёвонда чигит мана бугун дон экиш бўйича вилоят семинари ўтказиляпти. Бунда катта маъно бор. Юртимизга уста деҳқонларнинг, олимларнинг келиши – бу барака ёғилишидан дарак.