- Қарор ва ижро   1 481

ЖИНОЯТ ОҚИБАТИ БИЛАН ЭМАС…

Илгарилари содир этилган жиноят оқибати билан курашиларди. Президентимиз ташаббуси билан бунга чек қўйилиб, жиноят ҳақиқати, яъни унинг келиб чиқиши, сабаблари ўрганиляпти. Натижа ёмон эмас, кутилганидек бўляпти.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган 10 ойда содир этилган жиноятлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлди.

–Ўтган 10 ой давомида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан жиноятлар 4 фоига камайган, –дейди туман ИИБ бошлиғи, подполковник Х.Тошпўлатов. – Содир этилган 68 та жиноятдан 38 та автоавария билан боғлиқ. 21 та МФЙда жиноят бўлмади. 2 та МФЙда барқарорлик сақланди. Баҳор МФЙда камайган. Лекин 9 та МФЙда жиноят ошгани ҳар биримизни ҳушёрликка чорлайди.

–Ёзёвонда жиноятлар 4 фоизга камайган бўлса, вилоятда бу кўрсаткич 25 фоизни ташкил қилади, – дейди вилоят ИИБ ҲООБ бошлиғи, полковник И.Эргашев. – Ҳар бир содир этилган жиноятни муҳокама қилмоғимиз лозим.

Туман прокурори ўринбосари М.Жўраев фирибгарлик жинояти ошгани, жиноят содир этилишига ўзимиз шароит яратиб бераётганимиз, яъни кўчалар қоронғи, бефарқлик қилаётганимизга тўхталди.

Туман ҳокими ўринбосари М.Ҳатамов йиғилишни якунлар экан, бу борадаги масъулиятни ошириб, вилоят кўрсаткичига чиқиб олишга чақирди.