- Жамият, Туман янгиликлари   1 300

ЗАМОНАВИЙ ВА ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ёзёвон Давлат хизматлари марказида пресс-тур ташкил этди. Эътиборли жиҳати шундаки, марказга ташриф аввалида журналистларга мобил хизмат кўрсатувчи махсус автобусда сайёр  хизматлар қандай кўрсатилиши ва автотранспортда яратилган шароитлар ҳақида амалий машғулот ташкилланди.

– Туман Давлат хизматлари марказининг янги ва замонавий биноси фаолият бошлаганига 11 ой бўлди, – дейди марказ раҳбари Феруза Юлдашева.

– Бугунги пресс-тур давомида биз оммавий ахборот воситалари вакилларига, журналистларга марказда фуқаролар ва мижозлар, тадбиркорлар учун яратилган замонавий шароитларни амалий тарзда кўрсатиб, улар ҳақида тўлиқ қўшимча маълумотларни бердик.

Бу пресс-тур бизга нима беради, деган саволга жавоб берадиган бўлсак, журналистлар булар жамоатчилик вакиллари, халқ билан давлат идоралари ўртасидаги кўприк – воситачи ҳисобланади. Шунинг учун ОАВ вакиллари орқали ДХМларининг имкониятлари ва шароитлари ҳақида фуқаролар маълумотга эга бўлади.

Пресс-тур давомида журналистлар тизимда рўй бераётган янгиликлар, интеграция, муаммо ва ютуқлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.