Ҳозирги кунда ҳудудларда учрайдиган карантин бегона ўтлардан энг кўпи бу зарпечакдошлар оиласига мансуб ўсимликлар бўлиб, бир йиллик, айрим холларда кўп йиллик бўлиши хам мумкин. Уларнинг илдизи ва барглари бўлмайди. Поя ва шохлари сариқ, ёки пушти рангда кучли даражада шохланади. Барг ва илдиз бўлмайди. Пояси ип ёки шнур шаклли, бошқа ўсимликларга чирмашиб ўралиб ва уларнинг поясига махсус сўрғичлари ёрдамида ёпишиб олади. Зарпечаклар оиласига битта туркум (Сuscuta) ва 270 тадан кўп тур киради. Улардан бир нечтаси қишлоқ хўжалик экинлари мевали бута, дарахтларда кўп учрайди ва мухим ахамиятга эга. Ўзбекистонда зарпечакларнинг тахминан 17 та тури аниқланган.
Зарпечаклар у ёки бу даражада барча ўтсимон ўсимликларни айниқса беда, йўнғичқа, узун толали ва жингалак зиғирларни каноп, ғўза, лавлаги, сабзи ва пиёзни кучли зарарлайди. Бир паллали ўсимликлар, жумладан бошоқли ўтлар ва ғалла экинлари нисбатан камроқ зарарланади.
Гуллари майда оқ, ёки оқиш пушти рангда ва мевалари майда, кўсаксимон ичида бир неча донадан иборат уруғ бўлади. Уруғи ва поя қисмидан кўпаяди.
Гуллаш даврида поялар шингилда йиғилган гулён билан қалин қоплайди. Гуллари беш ўлчамли гултож ва косача тожбарглари қўнғироқчали ёки найсимон шаклда тугунча юқориқ, эркин иккита ёки битта устунчали.
Зарпечак сувни адсорбсия ва тупроқдан олинган озиқлантирувчи моддаларни синтезлаш хусусиятига эга бўлмади, улар хўжайин ўсимлик хисобига ҳаёт кечиради. Зарпечак пояси ўсимликка чирмашиб олади, махсус ўсимта – гаустория билан сўра бошлайди.
Зарпечаклар икки паллали ўсимликлар бўлиб, ўтсимон бегона ўтларда текинхўрлик қилади. Бир паллали ўсимликлар зарпечакларга чидамли, чунки уларни унчалик зарарламайди. Марказий Осиёда зарпечаклар қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказади. Ҳарорат етарли бўлганда Ўзбекистон шароитида VII-VIII ой давомида зарпечакларнинг уруғи униши ва паразит кучли ривожланиши учун қулай шароит яратади. Далаларни зарпечаклардан тозалаш учун майдонларда уларнинг урурғлари кирмаслигига, жойларда паразит уруғ ҳосил қилишига йўл қўймаслик ва тупроқдаги уруғ мидорини камайтиришга қартилган олдини олиш, агротехник ва кимёвий усулларни қўллаш талаб этилади. Ариқлар хамда зовурлар бўйларида йўл ёқаларида зарпечак билан зарарланган ўтларни гербидцид пуркаб йўқотиш ва бошқалар киради.