Ёзёвон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бундан беш-олти йил нарида республикадаги кўплаб йўл ташкилотлари каби қолоқлик ботқоғидан чиқиш учун имкон қидираётган корхоналардан эди. Мана учинчи йилдирки, корхона ривожланиш йўлидан бормоқда. Корхонада янги шағал, асфальт ташийдиган, текислайдиган, ёядиган, қирқадиган техникаларнинг пайдо бўлиши иш унумини икки баробар оширди. Обьектлар ҳажми ортиб бориши натижасида иш кўлами кенгайди. Ишчи-ходимларнинг ойлик маошлари бир ярим-икки баробарга кўпайди.
Илгари вилоят аҳамиятидаги йўлларни тасарруф этган корхона ҳозирда туман ҳудудидан ўтган А 373 М -39 рақамли Тошкент—Ўш халқаро йўлига хизмат кўрсатади. Ушбу йўл қаровини юқори даражада сақлаш учун 556140 минг сўм маблағ ажратилган бўлса, бугунги кунгача бу ҳудудда 185380 минг сўмлик ишлар бажарилди. Корхонада шу жумладан 44 километр масофада таъмирлаш ишлари бажарилди. 399 дона замонавий йўл белгилари ўрнатилди.
Президентимизнинг пандемия даврида одамларни ижтимоий ҳимоялаш борасидаги даъватидан келиб чиқиб, корхонада қўшимча уч ойга 62 та ишчи ўрни ташкилланди. Уларни ўз вақтида маош билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Бугун тумандаги энг илғор корхоналардан бирига айланган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-ходимлари йил ўн икки ой одамларнинг йўллари равон, бехатар бўлиши учун камарбасталар.
Исҳоқжон КАРИМОВ.