Туман “Оила” маркази томонидан қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида “Бўлғуси келин-куёвларнинг инновацион мактаби” очилди.
Мактабнинг очилишида туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Тешабоева, Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, жомъе масжиди вакиллари, маҳалла отинойилари, мутахасислар, 16 жуфт ёш никоҳланувчи ва бўлғуси қайноналар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз ташаббуслари билан “Оила”илмий амалий тадқиқот марказининг ташкил этилгани, бугунги кунда оилавий ажримлар сони ортиб бораётганлиги ва оилаларни мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган вазифалар, “Бўлғуси келин-куёвларнинг инновацион мактаби” фаолияти, оилалардаги диний-ахлоқий қадриятлар, оиланинг мустаҳкамлигида ва ижтимоий муҳитни соғломлаштиришда эр-хотиннинг вазифалари, бурч ва масъулиятлари, фарзандлар тарбиясидаги бурчлари тўғрисида ёш никоҳланувчиларга маъруза қилишди.
“Оила” маркази туман бўлими раҳбари Н.Обидова мактабнинг олдига қўйилган вазифаларга эътибор қаратди.
Раҳматилло ШОДМОНОВ,
Шукрилло ҲАСАНБОЕВ.