Ғалабанинг 30 йиллик тадбири Қатортолдаги 5-бригада шийпонида бўлганди. Тинч замонда жасорат кўрсатиб, ҳалок бўлган Абдужалил Ҳусановнинг Қизил Юлдуз ордени онасига топширилганди. Тадбирга жуда кўп уруш фахрийлари йиғилганди.
Орадан қанча сувлар оқиб ўтди. Урушларни доғда қолдириб келган минглаб фахрийларимиз энди орамизда йўқ. Улар жисман йўқ бўлса-да, халқимиз қалбида мангу яшайди.
Туманимизда Ғалабанинг 74 йиллигига бағишлаб, «Инсон — азиз, хотира — муқаддас» тадбири «Уруш йўлларида» ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйиш билан бошланди. Туман ҳокими бошлиқ тўрт сектор раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, афғон уруши иштирокчилари, меҳнат фахрийлари жам бўлдилар.
Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан концерт дастури намойиш қилинди. Сектор раҳбарлари афғон жангчиларига «Афғон уруши якунланганлигининг 30 йиллиги» юбилей медалларини топширдилар.
Хотира ва Қадрлаш тадбирлари давом этмоқда.
А.ХУДОЙҚУЛОВ.