- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 379

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ – УСТУВОР ВАЗИФА

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрири 2017 йил 11 сентябрь куни амалга киритилган.

Мазкур қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Жумладан, туман адлия бўлимига инсон ҳуқуқлари соҳасида 114 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан 109 таси қаноатлантирилган 5 таси бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Масалан, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори томонидан мажбурий прогуль суммасини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул ҳодимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллашлик бўйича тақдимнома киритилиб, мажбурий прогуль суммасини ундириб берилди.

Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ҳодимларнинг меҳнат ҳуқуқлари иш берувчилар томонидан бузилишига йўл қўйилмоқда.

Масалан, биргина 2019 йилнинг ўтган етти ойи давомида меҳнат низоларига оид 24 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларни ўрганишда қонун бузилишига йўл қўйиб келинаётганлиги маълум бўлди.

Ҳусусан, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, иш ҳақлари ўз вақтида тўланиши ва иш ҳақлари ҳисобланишида ҳодимларнинг розилигисиз пул маблағлари ушлаб қолиниши ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилишда ва меҳнат таътилларини тайинлашда меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилмаётганлиги аҳволи ўрганилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тегишли тартибда киритилган таъсир чоралар асосида тикланмоқда.

Жумладан, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Фарғона филиалига қарашли Ёзёвон почта алоқа бўлими ҳодимлари иш ҳақлари туланмаётганлигидан норози бўлиб килган мурожаати ўрганилганида, ҳодимларга 2019 йил апрель ойи учун ойлик иш ҳақи ҳисобланган бўлсада, 2019 йил 7 июль кунига қадар туланмай келинганлиги аниқланиб, иш ҳақларини зудлик билан тўлаш чораларини кўриш юзасидан филиал директори номига тақдимнома киритилиб, ойлик иш ҳақининг тўланиши таъминланди.

Маълумки, иш ҳақидан асоссиз равишда ушлаб қолишга йўл қўйилмаслиги қонунда белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра умумий қоидага кўра, ҳодимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Коммунал тўловлар бўйича вужудга келган қарздорликлар фақатгина ҳодимнинг розилиги ёки суд қарори билан меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.

Сиз ўз ҳуқуқ ва эркинликларингиз бузилмоқда ва уларга риоя этилмаяпти деб ҳисобласангиз бевосита туман адлия бўлимига мурожаат килишингиз мумкин. Унутманг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазифасидир.

З.БУТАБАЕВ,

туман адлия бўлими бошлиғи.