- Жамият, Туман янгиликлари, Турфа олам   1 027

ИНТЕРНЕТ ТЕЗЛИГИ БЎЙИЧА ФАРҒОНАДА БИРИНЧИМИЗ

Боғламамизда узоқ йиллардан буён интернет тезлиги пастлиги учун юридик шахслар ва фуқаролардан доимо шикоятлар тушарди. Чунки интернет бўйича энг қолоқ туман эдик.

Энди эса аҳвол тубдан ўзгарди. 500 км.дан зиёд шиша толалаи кабел ётқизилиб, интернет тезлиги бўйича Ёзёвон Фарғона вилоятида биринчи ўринга чиқди.

“Обод қишлоқ” дастури бўйича Тошҳовуз МФЙда қатор ишлар қилиняпти. Ҳозир бу маҳаллада интернет бўйича ишлар олиб бориляпти.

Албатта жойлардан “фуқаролар қачон шиша толали кабелдан фойдаланади”, деган саволлар тушяпти. Бир ойларда туманимизга 3 та ОЭЛТ станциялари олиб келинади. Бу станциялар Хонобод, Қоратепа, Сойбўйига ўрнатилгач, Ёзёвон интернет тезлиги бўйича нафақат вилоят, балки республикада ҳам етакчилар сафида бўлади. Ўша кунлар яқин.

З.ҚОСИМОВА,

“Ўзтелеком” АК Фарғона филиали Ёзёвон телекоммуникациялар боғламаси бошлиғи.