- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари   902

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР КЎПАЙМОҚДА

Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркор ва ишбилармонлар учун қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида тадбиркорлардан трикотаж фабрикаси ташкиллаш учун жой масаласи ва кредит, сочиқ тўқиш дастгоҳлари учун кредит, полиэтилен қувурлар ишлаб чиқариш учун кичик саноат зонасидан жой ажратиш, сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, биогумус фаолиятини кенгайтириш учун ер, кир ювиш кукуни ва суюқлиги ишлаб чиқариш учун кредит, тут ва ёнғоқзор ташкил этиш учун ер, ёғочни қайта ишлаш дастгоҳи учун кредит, тунука маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган дастгоҳга кредит, нонвойлик қилиш учун жой ва шу каби мурожаатлар тадбиркорлар томонидан билдирилди.

Келиб тушган мурожаатлар юзасидан туман ҳокими Д.Джалилов мутасаддиларга муддатли топшириқлар берди ва бу мурожаатларни ўз назоратига олди.

Айрим таклифларни ҳоким ўзи жойига бориб кўриб, ўрганиб, ҳал бўлишида кўмак беришини айтди.

Бу туман ҳокими Д.Джалиловнинг тадбиркорлар учун 3 қабули. 1-, 2-қабулларда кўпчилик тадбиркорлар кредит ва ер сўраган бўлсалар, бу сафар ишлаб чиқарувчи талабгорлар кўпайгани қувонарли.

Туман ҳоким қабуллари давом этади.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ