- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари   1 300

ИШОНЧНИ ОҚЛАЙМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти қўриқлаш бошқармаси 5-алоҳида отряди техник қўриқлаш маркази (ТҚМ) томонидан Ёзёвон туманидаги 99 та обьектлар қўриққа олинган. Булар 51 та аҳоли хонадонлари, 8 та МТТ, 10 та мактаблар ва қолган 30 та обьектлар хусусий корхона ва ташкилотлардир.

ТҚМга шу кунга қадар келиб тушган ташвиш хабарларни барчасига ўз вақтида етиб бориб, тадбирлар амалга оширилди.

Аҳоли хонадонини бир ойлик қўриқлаш хизмати 17 000 сўмни ташкил қилади. Ташвиш тугмаси орқали қутқарув(мижоз ташвишли ҳолатларда ўзига аён бўлган тугма) 228 минг сўмдан 500 минг сўмгача. Бунда ТҚМ ҳодимлари 3-5 минут оралиғида сигнал келган ҳудудга етиб борадилар.

Биз билан шартнома асосида ишлаётган аҳоли хонадонлари, ташкилот-муассасаларга тегишли мулкларини кўз қорачиғидай асраб, ҳамкорларимизни ишончини оқлаймиз. Шунингдек, биз билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлганлар

73 412-10-04,

73 412-15-68

телефонлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

П.ДЕҲҚОНОВ,

5-алоҳида отряд командири, майор.