Жонажон Ўзбекистонимизда мустақиллик туфайли одамларнинг тафаккури, дунёқараши қанчалик ўзгаргани деярли барча соҳаларда кўриниб турибди.
Ҳозирги пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг пировард мақсади – одамларнинг ана шундай ишларини рағбатлантириш, уларнинг орзуларини рўёбга чиқариш халқимизга ҳос томонлама муносиб ҳаёт яратиб беришдан иборат. Асосийси – юртимизда фаровон ҳаётни ўз ақл-заковати, истеъдоди билан барпо этишга қодир халқ яшайди.
Мана шундай меҳнатсевар халқимиз жасорати эвазига истиқлол йилларида ютуқларга эришяпмиз.
Бугун ҳар бир соҳада бўлаётган ўзгаришлар, юртимиз, маҳалламиз, кўчамиз, халқимиз фаровонлиги учун қилинаётганини барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Бугун одамлар маҳалла – бу биз эканмиз, деган тушунча билан ҳамнасихатлиги, турмуш тарзини янада яхшилаш учун курашяпти.
Ёшлик МФЙ ҳудудидаги Бахт кўчаси фуқаролари бу борада ибратли ишларни амалга оширмоқда. Мустақиллик байрами арафасида маҳалла аҳли Дониёр ҳожи Исмоиловни амалий ҳаракатлари билан яна бир ҳайрли ишга қўл урдилар. Бахт кўчаси ички йўлига ўз ҳисоблари ва автойўл ишчи ходимлари ёрдамлари билан асфальт ётқизилди. Ўйдим-чуқур йўлакчалар теккис, равон йўлга айланди – Қачонгача давлатнинг кўмагини кутамиз, имкониятимиз бор экан халқнинг корига ярайлик. Аҳир ота-боболаримиз йўл қурган элда азиз, деб бекорга айтишмаган-ку.
М.ҚОСИМОВ,
туман кенгаши депутати.