Департаментнинг Ёзёвон туман бўлими томонидан молия бўлимини жалб қилган ҳолда мактабгача таълим муассасаларида озиқ-овқат махсулотларини кирим қилиниши, сақланиши ва харажатга чиқарилишининг қонунийлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Текширишда, бўлим тасарруфидаги 21 та мактабгача таълим муассасалари хўжалик мудирлари ихтиёрида бўлган бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган жами 25 438 367 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги аниқланди. Шунингдек, 14 та мактабгача таълим муассасаси ҳамширалари томонидан кунлик таомномаларга бола сонлари қўшиб ёзилиши натижасида 6 552 597 сўмлик озиқ-овқат махсулотлари асоссиз равишда харажатга чиқарилган. Бундан ташқари 18 та мактабгача таълим муассасаси мансабдор ва маъсул шахслари муассасаларга ҳақиқатда етказиб берилмаган жами 16.598.726 сўмлик озиқ-овқат махсулотларини қабул қилиб олганлиги ҳақидаги ҳисоб-фактураларни имзолаб, бўлим ҳисобхонасига тақдим қилган.
Тўпланган ҳужжатлар юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 1- МТМ хўжалик мудири Д.Умирзаков 1 947 886 сўм, 2- МТМ хўжалик мудири И.Кабиров 1 040 580 сўм, 5- МТМ хўжалик мудири С.Юнусова 1 104 800 сўм, 6- МТМ хўжалик мудири Р.Хасанов 1 743 393 сўм, 11- МТМ хўжалик мудири М.Фозилова 587 127 сўм, 12- МТМ хўжалик мудири И.Нурбоев 2 192 694 сўм, 13- МТМ хўжалик мудири М.Орипов 896 160 сўм, 16- МТМ хўжалик мудири М.Бозорова 3 958 091 сўм, 18- МТМ хўжалик мудири Ў.Абдумажидова 1 717 900 сўм, 19- МТМ хўжалик мудири И.Раҳимов 3 218 425 сўм, МТБ хўжалик мудири А.Худоёров 2 112 595 сўм ихтиёрида бўлган бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган озиқ-овқат махсулотларини камомадига йўл қўйишганлиги аниқланган ва етказилган камомад улар томонидан тўлиқ қопланди.
Камомад қопланган бўлсада, хўжалик мудирлари Д.Умирзаков, И.Кабиров, С.Юнусова, Р.Хасанов, У.Исақов, И.Нурбоев, М.Орипов, М.Бозорова, Ў.Абдумажидова, И.Рахимов, МТБ хўжалик мудири А.Худоёровга туман Маъмурий суди томонидан уларнинг ҳар бирига 184300 сўмдан маъмурий жарима қўлланилди.
Б.ҚЎЛДАШЕВ,
Департаментнинг туман
бўлими бошлиғи,
адлия маслаҳатчиси.