Ҳозирги кунда ҳудудларда учрайдиган карантин бегона ўтлардан энг кўпи бу зарпечакдошлар (Суsсуtaceae) оиласига мансуб ўсимликлар бир йиллик, айрим холларда кўп йиллик бўлиши хам мумкин. Уларнинг илдизи ва барглари бўлмайди. Поя ва шохлари сариқ, ёки пушти рангда кучли даражада шохланади. Барг ва илдиз бўлмайди. Пояси ип ёки шнур шаклли, бошқа ўсимликларга чирмашиб ўралиб ва уларнинг поясига махсус сўрғичлари ёрдамида ёпишиб олади. Зарпечаклар оиласига битта туркум (Сuscuta) ва 270 тадан кўп тур киради. Улардан бир нечаси қишлоқ хўжалик экинлари мевали бута, дарахтларда кўп учрайди ва мухим ахамиятга эга. Ўзбекистонда зарпечакларнинг тахминан 17 та тури аниқланган.
Зарпечаклар у ёки бу даражада барча ўтсимон ўсимликларни айниқса беда, йўнғичқа, узун толали ва жингалак зиғирларни каноп, ғўза, лавлаги, сабзи ва пиёзни кучли зарарлайди. Бир паллали ўсимликлар, жумладан бошоқли ўтлар ва ғалла экинлари нисбатан камроқ зарарланади.
Гуллари майда оқ, ёки оқиш пушти рангда ва мевалари майда, кўсаксимон ичида бирнеча донадан иборат уруғ бўлади. Уруғи ва поя қисмидан кўпаяди.
Гуллаш даврида поялар шингилда йиғилган гулён билан қалин қоплайди. Гуллари беш ўлчамли гултож ва косача тожбарглари қўнғироқчали ёки найсимон шаклда тугунча юқориқ, эркин иккита ёки битта устунчали.
Зарпечак сувни адсорбсия ва тупроқдан олинган озиқлантирувчи моддаларни синтезлаш хусусиятига эга бўлмади, улар хўжайин ўсимлик хисобига ҳаёт кечиради. Зарпечак пояси ўсимликка чирмашиб олади, махсус ўсимта – гаустория билан сўра бошлайди.
Зарпечаклар икки паллаи ўсимликлар бўлиб, ўтсимон бегона ўтларда текинхўрлик қилади. Бир паллали ўсимликлар зарпечакларга чидамли, чунки уларни унчалик зарарламади. Марказий Осиёда зарпечаклар қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказади. Ҳарорат етарли бўлганда Ўзбекистон шароитида VII-VIII ой давомида зарпечакларнинг уруғи униши ва паразит кучли ривожланиши учун қулай шароит яратади. Девпечаклар билан зарарланган мевали дарахтлар ва резавор буталар яхши ҳосил бермайди ёки бутунлай қуриб қолади.
Далаларни зарпечаклардан тозалаш учун майдонларда уларнинг урурғлари кирмаслигига, жойларда паразит уруғ ҳосил қилишига йўл қўймаслик ва тупроқдаги уруғ мидорини камайтиришга қартилган олдини олиш, агротехник ва кимёвий усулларни қўллаш талаб этилади. Ариқлар хамда зовурлар бўйларида йўл ёқаларида зарпечак билан зарарланган ўтларни гербидцид пуркаб йўқотиш ва бошқалар киради.
Кимёвий усул – зарпечакка қарши гербидцидлардан которан, пивот, нитрафен, аммиак селитраси ва Ўзбекистонда ишлатишга рухсат этилган бошқа гербидцидлар қўлланилади.
Ўрмаловчи какра қоқиўтдошлар (мураккабгулдошлар) оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Ватани Марказий Осиё бўлиб, бизга қўшни ҳамда чегарадош бўлган давлатларда хам кенг тарқалган.
Пояси шохланган, тик ўсувчи, 20-40 см гача баландликда ўсади. Какра ўргимчак каби тукли ўсимлик. Илдизи ўқ илдизли,ияхши ифодаланган, патсимон томирланган, қисқа тук билан қопланган, узунлиги 5-10 см. Саватчаси якка, юмалоқ, шох охирида жойлашган, диаметри 1-1,25 см. Ҳар бир саватчада 2-20 тагача уруғ кўпаяди, бир туп ўсимликда саватча сони 700 тагача бўлиши мумкин.
Ўрмаловчи какра саватчаси ва уруғи карантин текширувида буғдой дони, зиғир уруғи ва бошқа экинлар билан бирга учрайди. Бу ўимлик 30-80 минг дона уруғ ҳосил қилади ва уруғи илдиз ўсимтаси ва илдиз бачкилари билан кўпаяади. 1м2 жойда 400 тагача поя тупи пайдо бўлади.
Ўрмаловчи какрани йўқотиш учун агротехник кураш чоралари асосий ҳисобланади. Бунда алмашлаб экиш, тупроққа ишлов бериш. Лекин бу ўтга қарши яхши ишлов берилганда хам, тўлиқ йўқотишни таъминлай олинмаяпти, шунинг учун кучли ифлосланган ерда махсус алмашлаш усули қўлланилади. Бунда бегона ўт какрани йўқотади ва кўпайиш 2-5 йил давомида тўхтатиб туради.
Какрани ер устки қисмини йўқотиш учун тавсия етилган гербидцидлардан фойдаланилади.
Бундан ташқари, ушбу карантин бегона ўтларни тарқалишини олдини олиш учун хар ой давомида назоратни йўлга қўйиш ободонлаштириш масъул вакилларига ва ишчи ходимларга хабарномалар тарқатиш, улар аниқланганда белгиланган кундан кечиктирмай бартараф этиш бўича топшириқ ка кўрсатмалар берилди.
В.ДЕҲҚОНОВ,
Х.САЛИЖОНОВ,
С.НЕЪМАТОВ,
У. ҚОРАБОЕВ,
Б.ИКРОМОВ,
Фарғона вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспекторлари.