- Жамият, Қарор ва ижро   961

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ҲАЛИ ҲАМ АМАЛДА

Республикамиз бўйлаб карантин қоидалари юмшатилди лекин аҳоли ўртасида хотиржамликка берилиб, карантин қоидаларини менсимай қўйиш ҳолатлари кўпроқ кўзга ташланмоқда. Фарғона вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Ёзёвон туман филиали ходимлари, туман ИИБ, ДСИ, СЭОМ ва Вилоят қўриқлаш бошқармаси №5-сонли алоҳида отряд ходимлари ҳамкорликда туманимиз ҳудудида аҳоли ўртасида карантин қоидаларига амал қилиш бўйича тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Афсуски олиб борилаётган тарғибот ва огоҳлантиришларга қарамасдан, туманимиз аҳолиси томонидан карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. Аҳоли гавжум жойларда тиббий ниқоб тақамай юриш, умумий овқатланиш шахобчалари, озиқ-овқат дўконларида ва бошқа майиший савдо дўконларида карантин коидаларига ва тиббий чекловларга амал қилмаслик ҳолатлари аниқланмоқда. Жумладан Фарғона вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Ёзёвон туман филиали ходимлари томонидан “Ёзт Нурли Сабо”, “Вим Ком Сервис Плюс” номли хусусий савдо ишлаб чиқариш фирмасига қарашли дорихоналарда ўтказилган текширишларда карантин коидаларига амал қилмаслик ҳолатлари аниқланиб, тўпланган материаллар туман маъмурий судига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Туман маъмурий суди томонидан фирма раҳбарларига нисбатан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида маъмурий жарима тайинланди. Ўзбекистон Республикаси махсус комиссиясининг 2020 йил 12 августдаги 43-сонли йиғлиш баёни талабларини бузиб яъни ўз хонадонида 30 нафардан ортиқ фуқароларни тўплаб тўй-маросимини ўтказиб, карантин коидаларини бузганлиги учун уч нафар фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисмига асосан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида 4 млн. 460 минг сўмдан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Жамоат жойларда тиббий ниқоблардан фойдаланмасдан юрган 2347 нафар фуқароларимизга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмига асосан 223 минг сўмдан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Фарғона вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Ёзёвон туман филиали сизлардан карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, ўзингиз ва яқинларингиз соғлиғи учун бефарқ бўлмаслигингизни яна бир бор огохлантиради!

Б.МИРЗААҲМЕДОВ,

Фарғона вилояти ДСЭНБ Ёзёвон туман филиали мудири.