- Қарор ва ижро   1 393

КЕЙИНГИ ПУШАЙМОН…

2020 йил 16 июнь куни Марказий Фарғона МФЙ, Ойдин йўл кўчасида жойлашган хусусий корхонада ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги натижасида, корхонада ёнғин келиб чиққан.

Ҳуқуқбузар А.С. судда айбига иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам хусусий корхона раҳбари эканлигини, 2020 йил 16 июнь куни корхонада ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлиги натижасида ёнғин келиб чиққанлиги тўғрилигини, қилган ишидан пушаймонлигини,ёнғин оқибатида моддий зарар кўрганлигини, ўзига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатма бериб ўтди.

Суд қарори билан ҳуқуқбузар А.Сга маъмурий жарима жазоси тайинланди.

Ҳа, кейинги пушаймон… ёрдам бера олмади.

Д.МАДАМИНОВ,

Ёзёвон тумани маъмурий суди раиси.

А.МАҲАМАДОВ,

ИЖҚКД туман бўлими бошлиғи.