- Қарор ва ижро   1 174

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ, ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТ РАҲБАР ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2019 йил    2 октябрдаги 10-мб-сон қарорига 12- иловасига асосан 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар  тўғрисидаги “1-Invest shakli”  хисоботини экспорт (импорт) операцияларини амалга оширган корхоналар (чораклик) 2020 йилнинг  29 апрель  санасидан кечиктирмай, 2019 йил учун (йиллик) давлат статистика ҳисоботларини 2020 йилнинг 1 май санасидан кечиктирмай тақдим этишлари сўралади.

Мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

ЁЗЁВОН ТУМАН СТАТИСТИКА БЎЛИМИ