- Ёшлар, Жамият, Спорт, Туман янгиликлари   1 185

КУРАШ БЎЙИЧА ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ СОВРИНИ МУСОБАҚАСИ

Мамлакатимизда ҳар бир соҳага эътибор қаратилаётганини кўриб, қувонасан, киши. Айниқса, ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларни орттириш мақсадида жойларда турли хил спорт мусобақалари ташкилланаётгани аҳамиятлидир.

Вилоят прокурори ташаббуси билан 6-мактабда ўқувчилар ўртасида кураш мусобақаси туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳоким ўринбосарлари, прокуратура, ИИБ, ХТБ, Ёшлар ишлари агентлиги, БЎСМ, маданият бўлими, тиббиёт бирлашмаси, ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Тадбир аввалида сўз олган туман прокурори И.Ходжаев бугун бўлиб ўтадиган кураш мусобақасининг ҳалол ва ҳаққоний ўтишига ҳамда спортнинг инсон ҳаётидаги тутган ўрнига урғу бериб, полвонларга омад тилар экан, туманимизда спортнинг турли йўналишларида совриндорлар кўпайиб бораётгани, 26 январь куни Андижон вилояти Андижон туманида ўтказилган уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг UMMAA турини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган очиқ турнир ғолиблари 15-мактабдан Муҳаммадқодир Раҳматов, Салимбой Солижонов ҳамда 1-мактаб ўқувчиси Исломбек Валиевга диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Спорт мусобақаси болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчилари томонидан турли ҳил спорт ҳаракатлари билан бошланди. Шундан сўнг кураш майдонида полвонлар баҳси бошланди. Икки тарафда ўзаро муросасиз кечаётган олишувларни томошабинлар ҳаяжон ва қарсаклар билан олқишладилар.

Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Маъмуржон Сулаймонов мураббийлигидаги қоратепалик спортчилар, 2-ўрин Дадабува Тошбуваев бош бўлган хонободлик спортчиларга, 3-ўрин эса Бобур Акбаров раҳбарлигидаги Марказий Фарғона курашчиларига насиб этди. Ғолиблар вилоят мусобақасига йўлланмани қўлга киритдилар.

Турнирда вилоят олимпия қўмитаси раиси, миллий кураш федерацияси раиси Севара Деҳқонова иштирок этди. Ғолибларни С.Деҳқонова ва туман прокурори И.Ходжаев медаллар, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлашди.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.

Маҳмуджон ОЛИМОВ олган суратлар.