Тошҳовуз МФЙда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошчилигида туман фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида содир этилган жиноятнинг сабаблари муҳокамаси бўлиб ўтди.
Йиғилишни 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очиб, кун тартибидаги масала Янгибўстон МФЙ ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган К.А. мансаб ваколатидан фойдаланиб, ҳужжатларни қалбакилаштириб ва ундан фойдаланиб, кўп миқдорда кредит маблағларини ўзгалар номига ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилган. Хусусан Янгибўстон МФЙда яшовчи фуқароларни имтиёзли кредит олиш учун тавсиянома бериш ваколати берилганлигидан фойдаланиб, Ё.Х, У.А, Р.Б, М.Т, Н.Қларга кредит олиб беришини айтиб, уларнинг фуқаролик паспорти ва электрон рақамли имзоларини қўлга киритиб, уларнинг номидан ҳамда ўзининг номига АТБ “Агробанк” ва АТБ “Халқ банки” Ёзёвон филиаллари бошқарувчилари номидан аризалар, кредит шартномалар, махсулот етказиб бериш бўйича шартномалар ва ҳисоб варақа-фактураларга ушбу фуқароларнинг электрон рақамли имзоларини қўйиб, сохта ҳужжатларни электрон платформасига киритиб, ундан фойдаланиб, 113,5 млн. сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги ва бир қанча номақбул ишлари айтиб ўтилди.
Мазкур жиноят содир этилишида жамоатчилик вакиллари ҳамда мутасадди раҳбарларнинг лоқайдлиги сабаб бўлганлиги, шунингдек бу борада ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, фуқаролар ўртасида жиноят ҳолатларини олдини олиш юзасидан етарли даражада ишлар олиб борилмаганлиги ҳамда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар, ҳудуд профилактика инспектори ва фуқаролар йиғини раислари ўртасида ҳамкорлик чора-тадбирлари кўрилмаганлиги тўғрисида гапириб ўтилди.
Кун тартибига қўйилган масалалар танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, унинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари юқорида қайд этилган жиноятни қайта такрорланмаслиги мақсадида жойларда тушунтириш тарғибот ишлари амалга оширилиши белгиланди. Содир этилган ҳолатдан келиб чиқиб, туманда фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари, давлат ва бошқа жамоат ташкилотларини ўзаро ҳамкорлиги янада кучайтириш таъкидланди. Ҳаёт тажрибасига эга бўлган фуқаролар ва ҳудудлардаги имом-хатиблар томонидан олиб борилаётган тушунтириш ишлари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни салбий оқибатлари тўғрисида доимий тарғибот ишлари олиб борилиши кераклиги айтилди.
Жиноятчига жазо муқаррарлиги айтилди. К.А га Ўз.Рес.ЖКнинг тегишли моддалари билан жазо тайинланганлиги маълум бўлди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ