- Қарор ва ижро   1 469

«МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА» ГАЗЕТАСИНИНГ ЧОП ЭТИЛИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида муассис – Ёзёвон тумани ҳокимлиги билан келишилган ҳолда «Марказий Фарғона» газетасининг чоп этилишини вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилинди.
Газетада чоп этилиши керак бўлган хабарларни унинг расмий веб-сайти (www.markaziyfargona.uz) ҳамда телеграмдаги канали (https://t.me/xabaryozyovon24) орқали ўқиб боришингиз мумкин.
Шунингдек, https://t.me/xabaryozyovon24 канали алоқа манзили орқали ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ҳамда мақола, хабар, эълон ва билдирувларингизни йўллашингиз мумкин.
Мурожаат учун телефон +998(97)501-39-40

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИНИНГ
“МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА” ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ