- Қарор ва ижро   1 377

МАЪМУРИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАНИЛДИ

Мажбурий ижро бюросининг Ёзёвон тумани бўлими ходимлари томонидан Хонобод МФЙда жойлашган “Водий келажак авлод курилиш” хусусий корхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига зид равишда, электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Фарғона шахар, Янги аср МФЙ Янгиаср кўчасида яшовчи К.ОХонобод МФЙда жойлашган “Водий келажак авлод курилиш” хусусий корхонасида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги натижасида, Ёзёвон туман ЭТК мутахассислари ҳулосасига кўра жами 35 033,5 кВтэлектр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, туман ЭТКга 11 596 120 сўм миқдорда моддий зарар етказган ҳамда ушбу зарар тўлиқ қопланган.

Мазкур ҳолатда фуқаро К.Онинг хатти-ҳаракатларида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланишда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли, уни ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб, топиш ва унга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.

Абдулҳамид ҚОСИМОВ,

МИБ Ёзёвон туман бўлими ходими.