- Жамият, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   754

МАҲАЛЛАДА ДАВРА СУҲБАТИ

Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров Баҳор МФЙ биносида “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар ҳамда МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбатида Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров томонидан қуйидаги масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасига асосан хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хусусан хотин-қизлар орасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тарғиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шакилларини татбиқ этиш ва 2022 йил 25 январь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг  «Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-747-сонли Қонуни мазмун-моҳияти, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг 34-банди ижроси юзасидан Баҳор МФЙ биносида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.