Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти фаоллари билан видеоселектор орқали мулоқоти жараёнида иштирок этиб, у киши билан видеомулоқотда бўлиш бахтига муяссар бўлдим.
Президентимиз ўзаро суҳбат асносида маҳаллалар фаолиятига юқори баҳо бериб, халқимизнинг тинчлиги, фаровонлиги, юртимизнинг ҳар томонлама тараққиётга эришиши маҳаллаларда амалга оширилаётган ижобий ишларга боғлиқ эканини таoкидладилар. Шунингдек, одамлар меҳнат қилиб, барака топишлари учун муносиб иш жойлари, шароитлар яратиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан эканлигини айтдилар.
Мен маҳалла ободончилиги, одамларимизнинг янада яхшироқ шароитларда яшашлари учун фаолиятимни секторлар раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда олиб бораётганим, бу эса ўз самарасини кўрсатаётгани ҳақида гапириб бердим. Таклиф сифатида Тошкент-Ўш халқаро йўлининг ўртасига туманимиздан ўтган 27 километр масофасига бетон тўсиқлар ўрнатиш зарурияти ҳақида фикримни айтдим. Чунки, халқаро йўлнинг туманимиздан ўтган қисмида автоҳалокатлар тез-тез содир бўлиб туриши шуни тақозо этади.
Мамлакатимиз раҳбари билан ҳаяжонли мулоқот кечагина халқимиз ишончига кириб, маҳалла раислигига қайта сайланган фуқаро сифатида ўзимга бўлган ишончни янада орттирди.
А.МИРЗАКАРИМОВ,
Қатортол МФЙ раиси.