- Қарор ва ижро   1 201

МАҲКУМЛАР ЎТАЛМАЙ ҚОЛГАН ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИЛАР

Мамлакатимиз раҳбари томонидан суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида билиб-билмай жиноятга қўл ўриб қўйган, жазони ўташ даврида қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, ўзига тўғри хулоса чиқарган фуқароларни жазо муддатларини қисқартириш, уларни ўталмай қолган асосий ва қўшимча жазолардан озод этиш амалиёти қўлланилиб келинмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан ҳам мустақиллик байрами арафасида 4 нафар маҳкумлар ўталмай қолган жазо муддатларидан шартли равишда озод этилдилар.

Туман суди томонидан ўтказилган суд мажлисида туман ИИБ бошлиғининг 4 нафар маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этиш ҳақидаги тақдимномалари атрофлича ўрганилиб чиқилди. Суд жараёнида барча маҳкумлар содир этган қилмишларидан ўзларига тўғри хулоса чиқариб олганликлари, қатъий тузалиш йўлига ўтиб фойдали меҳнат билан шуғулланишаётганликлари, бундай қилмишларни бошқа такрорламасликлари таъкидлашди. Туман ИИБ вакили ҳам суд мажлисида сўзга чиқиб, маҳкумларнинг ҳулқ-атвори ва жазони ўташ тартиб-қоидаларига қанчалик амал қилганликлари ҳақида судга маълумотлар тақдим этиб, тақдимномаларни қаноатлантиришни сўради.

Суд маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг ҳам маҳкумлар ҳақидаги фикрларини эшитиб, прокурор фикрларини тинглаб, маҳкумларни Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси тартибида ўталмай қолган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилишни лозим топди.

Жазо муддатларидан озод этилган маҳкумлар байрам арафасида эркин фуқарога айланиб, оилалари ва жамият учун фойдали меҳнатни давом эттиришлари мумкин бўлди.

Бегзод ҲАЙДАРОВ,

жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.

Акбаржон АБДУЖАЛИЛОВ,

жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг девонхона мудири.