- Жамият, Маънавият   1 688

МАҲМУДЖОН ОТА ҲУЗУРИДА

Туманимизда Ғалабанинг 74 йиллигини қарши олган ягона иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Маҳмуджон ота Тешабоев хонадонига вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилафрўз Қосимова билан биргаликда туманимиз раҳбарияти  байрам билан қутлашга бордик. Д.Қосимова отахонга Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг табригини ўқиб эшиттирди, бир марталик пул мукофоти — 7,5 миллион сўм топширди.

Отахон ҳеч қачон уруш бўлмаслигини тилаб, эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиз бошлиқ барчага миннатдорчилик билдириб, дуо қилди.

З.ТЕШАБОЕВА,

туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.