- Қарор ва ижро   1 015

«МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

Коронавирус пандемияси даврида фидойилик кўрсатган ходимларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида 26 август куни давлатимиз раҳбари томонидан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармон имзоланганди.

Мазкур фармонга мувофиқ, пандемияга қарши курашиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамоат тартибини сақлашда мардлик ва жасорат кўрсатган фарғоналик бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари ҳам «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланишди. Тақдирланганлар орасида Ёзёвон тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Муроджон Арзиқулов ҳамда сафдор Азизбек Акбаров ҳам бор.

Туман ички ишлар бўлимида тантанали тадбир ташкил этилиб, бўлим бошлиғи, подполковник Ҳожиакбар Тошпўлатов томонидан кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди.

Касбига садоқатли, фидойи инсонларнинг меҳнати эътибордан четда қолмайди. Мукофотланганлар ўз хизмат фаолиятлари давомида Президентимиз билдирган юксак ишончни оқлаб, бор куч ва имкониятларини ишга солиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

Камолиддин РАҲМОНҚУЛИЙ,

профилактика  инспектори.