- Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   703

МУБОРАК БЎЛСИН!

Куз фаслининг охирги ойи бошланди. Қиш келишига ҳам оз қолди. Энди йўллар сирпанчиқ бўлиб, музлайди. Бундай ҳолларда кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишини олдини олиш учун йўлсозлар ҳар қандай об-ҳаво шароитида вазифаларини бажарадилар. Албатта бу ишлар кўпроқ қўл кучи билан бажариларди.
Республика автойўл қўмитаси томонидан тумандаги амалга оширилаётган ишларни яхшилаш учун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига бугун барча қулайликларга эга «Камаз» автомашинаси топширилди.

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, ҳоким ўринбосарлари, маҳалла раислари иштирокида автомобиль калити эгаларига топширилди. Ушбу русумдаги ,, Камаз» ҳозирги кунда вилоят бўйича 6 та туманда мавжуд. Автомобилни имкониятларига тўхталадиган бўлсак: қор суради, тозалайди, музламага қарши туз, қум сепади, махсус мослама билан йўлларни супуради ҳамда сув сепади. Албатта бундай имкониятларга эга машинанинг нархи 1млрд. 262 миллион сўмни ташкил этади.

Барча қилинаётган ишлар халқ манфаати учун хизмат қилади. Янги автомобиллар муборак бўлсин!

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ