Мустаҳкам дўстлик МФЙга борсангиз ҳаёт қайнамоқда. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари авжида. Одамларда эртанги кунга бўлган умид юқори. Барча маҳалла аҳли ободончиликка ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Тумандаги идора, ташкилот, корхона мутасаддилари шу ерда жам бўлиб, маҳалланинг обод ва фаровонлигига, одамларнинг дарду ташвишларини эшитиб, ўрганишлар олиб бормоқдалар. Уларни қийнаб келаётган муаммолар шу ернинг ўзидаёқ ечимини топмоқда.
Маҳалла кўчалари файзли, дарахтларга ишлов берилиб, оқланган. Мана эскирган ёғоч симёғочлар ўрнига замонавийлари ўрнатилмоқда. Кўчаларга шағал ётқизиляпти. Қисқа вақт оралиғида ҳавас қилса арзигулик ишлар амалга оширилди. Маҳалла обод, аҳоли рози. Бу маҳаллани қолган маҳаллаларга намуна қилса бўлади.
Маҳалладаги ишларнинг боришини туман ҳокими, сектор раҳбари назоратга олиб, қилинган ишлар бўйича кунлик ҳисоботлар тингланиб, таҳлил қилиб бормоқда.
Ободонлаштириш ишлари қолган маҳаллаларда ҳам давом этади.