Ўзбекистон Республикаси “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимларининг “Одоб-ахлоқ қоидалари” низомини ишлаб чиқди. Ушбу низомни “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ “Ёзёвонтумангаз” филиали ходимлари ҳам катта қизиқиш билан ўқиб-ўрганиб чиқиб, ўз иш фаолиятларини олиб бориш жараёнида низомни ўрни жуда катта аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтишди.
Айниқса, мамлакатимиз миллий бойлиги бўлган табиий ва суюлтирилган газдан оқилона фойдаланишни таъминлаш, истеъмолчиларни белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, газ йўқотишларини, унинг асоссиз ва нооқилона сарфини қисқартириш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва газ талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чоралар қабул қилиш;
— мамлакатимиз шаънини эъзозлаш, давлат сиёсатига содиқ бўлиш, халқимизнинг бирдамлигини мустаҳкамлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиш;
— ўз ваколати ва вазифасидан шахсий ёки ғараз мақсадларда, шунингдек, жисмоний ёҳуд юридик шахсларнинг ноқонуний манфаатларида фойдаланмаслик;
— ҳaр қандай қонун бузилишларга, айниқса, коррупция ҳолатларига қарши қатъиятлилик билан курашиш;
— юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлиш, умумэътироф этилган ахлоқ-одоб нормаларига риоя қилиш, миллий урф-одатлар, қадриятлар ва анъаналарга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш;
— жамоада соғлом маънавий муҳитни сақлаш;
— дабдабабозлик ва шуҳратпарастлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик, ичкиликбозлик, қиморбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;
— фуқаролар ва ҳамкасбларига нисбатан хушмуомалада бўлиш ва ҳурматини сақлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширувчи маълумотларни ҳамда иғво ва уйдирмаларни тарқатмаслик;
— юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун касб маҳоратини мунтазам равишда ошириб бориш, соғлом турмуш тарзига риоя этиш;
— юриш-туриш, муомала ва кийиниш қоидаларига жиддий эътибор қаратиш, меҳнат ва ижро интизоми ҳамда ички тартиб коидаларига қатъий риоя этиш каби бандлари қизғин бахс ва мунозараларга сабаб бўлди.
А.ҚЎЧҚОРОВ,
“Ёзёвонтумангаз” филиали раҳбари.