- Ёшлар, Жамият, Маънавият   306

ОМАД ЁР БЎЛСИН!

Октябрь ойида ўтказилган асосий фанлар олимпиадаси иккинчи босқичида туманимиз ёшлари яна бир бор ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Бугун туман халқ таълими бўлимида ХТБ мудири Фозилжон Йўлдашев, туман прокурори ўринбосари Муҳиддин Джурабоев иштирокида олимпиада ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда жами бўлиб 111 нафар ўқувчилар асосий фан олимпиадаларининг учинчи (вилоят) босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритган. Барча ғолиблар туман халқ таълими бўлимининг Ташаккурномалари билан тақдирландилар.

3-10 ноябрь кунлари фан олимпиадаларининг учинчи босқичида иштирок этадиган барча ўқувчиларимизга омад ёр бўлсин!

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ