- Жамият, Қарор ва ижро   111

ПАСПОРТИНГИЗ МУДДАТИ ЎТМАСДАН ID КАРТАГА АЛМАШТИРИШНИ УНУТМАНГ!

2021 йил 1 январдан 2011 йил намунасидаги (яшил) паспортларни бериш тўхтатилиб, ўрнига ID-карталар жорий этилди.

ID-карта олиш учун ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этиш лозим. 16 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига 10 йил муддатга бериладиган карта (паспорт) 1 иш куни давомида расмийлаштириб берилади. Хизмат учун БҲМнинг 89 фоизи (267 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Паспортингиз муддати ўтмасдан ID-картага алмаштиришни унутманг!
Бўлимимизда хизматлар сифатли амалга оширилмоқда.

З.ШУМҚОРОВ,
туман ИИБ М ва ФРБ катта инспектори.