«Соғлом ҳаёт учун 10 000 қадам» тадбири уюшқоқлик билан бошланди.Туман ҳокимлиги, ички ишлар, жисмоний тарбия ва спорт, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, халқ таълими, мактабгача таълим, ёшлар ташкилотлари, маънавият ва маърифат бўлимлари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ҳамкорликда «Соғлом ҳаёт учун 10 000 қадам!» тадбири ўтказилди. Хонобод МФЙ даги Халфабува зиёратгохи олдидан бошланган юриш туман марказидаги Мустақиллик кўчаси бўйлаб давом этди. Марказий ўйингоҳга йиғилган иштирокчилар умум ривожлантирувчи машқлар бажарилди. Бу билан барчанинг куни мароқли бошланди. Галдаги тадбирда 500 дан зиёд юртдошларимиз иштирок этишди.Эрта тонгда танани чиниқтириш, кун давомида инсонга аъло кайфият бағишлайди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ