- Ёшлар, Жамият, Ислоҳот, Туман янгиликлари, Қарор ва ижро   1 259

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

«Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни – Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни» тадбирлари доирасида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 39-ўрта умумтаълим мактабида фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш профилактикаси бўйича кўргазмали профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ва педагог ходимларга ёнғин-қутқарув, ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Ўтказилган профилактик тадбир мактаб ўқувчилари ва педагог ходимларда ижобий таассуротлар қолдирди.

С.УМАРОВ,

туман ФВБ бошлиғи, подполковник.